19:14 Тўй-ҳашам ўтказиш бўйича янги қоидаларга амал қилмаганлар жаримага тортилди | |
Унда “Маҳалла” жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими раиси Жовдат Иноғомов, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғининг ўринбосари Рауф Ҳакимов, Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Юнусжон Насимжонов иштирок этди. Жовдат Иноғомнинг айтишича, 2012 йил 18 апрелда қабул қилинган “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори доирасида туманлар ва фуқаролар йиғинларида жамоатчилик кенгашлари ташкил этилган. Уларнинг асосий вазифаси ва мақсади шаҳримизда тўй ва бошқа маросимларни халқимизнинг азалий урф-одатлари, анъаналаридан келиб чиққан ҳолда ортиқча дабдабавозлик ва харажатларсиз ўтказишни тарғиб этиш, аҳолига тавсиялар бериш ҳамда тушунтириш ишларини олиб боришдир. Хусусан, ушбу мақсадда алоҳида плакат ҳолидаги тавсиялар 20.000 нусхада нашр эттирилиб шаҳардаги жамоат ташкилотлари ҳамда 476 та маҳалла фуқаролар йиғинига тарқатилган. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғининг ўринбосари Рауф Ҳакимовнинг сўзларига кўра, Савдо департаменти томонидан Тошкент шаҳридаги 100 киши ва ундан ортиқ кишига тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар ўтказишга мўлжалланган 148 та тўйхона, ресторан ва кафелар рўйхати ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Тасдиқланган рўйхатда бўлмаган тўйхона, ресторан ва кафелар раҳбарлари улар томонидан тадбирлар ва маросимлар ўтказилиши тақиқланиши тўғрисида огоҳлантирилган. Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларларни қайд этиш бўйича 150 та махсус китоб тайёрланиб, уларга рўйхат асосида тарқатилган. Ҳозирда, департаментнинг туман бошқармалари томонидан тўйхона, ресторан ва кафелардан ўтказилган тадбирлар бўйича белгиланган шаклда маълумот қабул қилиш бўйича тегишли ташкилий ишлар амалга оширилаётган бўлиб, маълумотлар жамланган ҳолда ҳар ойнинг 5 санасига қадар Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этилиши белгилаб берилди. Ж.Иноғомов келтирган рақамларга кўра, шу кунга қадар Жамоатчилик кенгаши томонидан маҳаллаларда тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш юзасидан 12.000 дан ортиқ тарғибот ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, уларга 600.000га яқин фуқаролар жалб этилган. Бунинг натижасида ҳозир эрталабки ошлар 7.00 дан 9.00 гача, кундузги ош беришлар 12:00 дан 14:00 гача ўтказилмоқда, базм кечалари кчи билан соат 22.30 да тугамоқда, тўйхоналарда хизмат кўрсатувчи ва буюртмачи ўртасида шартномалар тузила бошлади. Р.Ҳакимов қоидалардаги қуйидаги ҳолатларни яна бир бор эслатиб ўтди. “Тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказиладиган тадбир учун буюртмачи хизмат кўрсатувчининг номига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади ва унда: а) буюртмачининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш ёки юридик манзили; б) уй ва мобиль телефон рақами; в) тадбирнинг мақсади (нима муносабат билан ўтказилиши) ва тадбир тури (тўй оши, эҳсон оши, амри-маъруф, ақиқа, бешик тўйи, никоҳ тўйи, туғилган кун ва бошқа тадбирлар); г) тадбир ўтказиладиган сана; д) тадбирнинг бошланиш ва якунланиш вақти; е) қатнашчиларнинг мўлжалланаётган сони; ж) тадбирда диний мавзуда маъруза қилиниши кўзда тутилган тақдирда, таклиф этиладиган дин соҳаси вакилининг исми-шарифи ва лавозими кўрсатилади; з) ариза берилган сана, буюртмачининг имзоси қўйилади. Ариза билан бир вақтда буюртмачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан нусха (фуқаронинг паспорти, юридик шахснинг тегишли ҳужжати, МДҲ ва чет эл фуқароси бўлса, шахсини тасдиқловчи ҳужжат), агар никоҳ тўйи ўтказилаётган бўлса, никоҳнинг қонунийлигидан хабардор бўлиш учун никоҳланувчи келин ва куёвнинг паспорт нусхалари ҳам тақдим этилади”, - дейди у. Унинг сўзларига кўра, агар тадбирда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, дин соҳаси вакили томонидан маъруза қилиниши шарт. Дин соҳаси вакилига адлия идораларида рўйхатга олинган диний ташкилот, диний таълим муассасасида ишлайдиган, диний билимга эга шахс, масжид имом хатиби ва ноиб-имоми киради. Бошқа шахсларнинг маъруза қилиши тақиқланади. Қоидаларнинг 9-бандига асосан “тадбирда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар ресторан, кафе ва тўйхона маъмуриятига ушбу хизмат турини кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади”. 10-бандга кўра эса, “лицензияга эга бўлмаган хонандаларнинг тадбирда хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди”. Қоидаларнинг 16-бандида ички ишлар органларининг амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тадбир ўтадиган объектда хавфсизлик талаблари бажарилишини ўрганиш, далолатнома билан расмийлаштириш, аниқланган камчиликлар бўйича мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш ва назоратга олишлари белиланган. 17-банд бўйича савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш департаментига тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказилаётган тадбирлар устидан мониторинг олиб бориши, мазкур Қоидаларни бажармаётган тўйхона, ресторан ва кафега нисбатан қонуний чора кўриш учун Давлат солиқ органлари ва мутасадди идораларга ахборот киритиши юкланган. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 731 | |
Всего комментариев: 0 | |