Главная » 2014 » Август » 3 » Украина Ўзбекистон билан эркин савдо ҳудудини ташкил этишни режалаштирмоқда
15:19
Украина Ўзбекистон билан эркин савдо ҳудудини ташкил этишни режалаштирмоқда
Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги Канада ва Ўзбекистон билан эркин савдо ҳудудини ташкил этишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда, Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Павел Шереметга асосланиб, «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Эркин савдо ҳудудларини ташкил этиш борасидаги музокаралар турли мамлакатлар билан олиб борилмоқда. Бу биз қила оладиган ва қилишимиз керак бўлган иш. Мамлакатлардан бири – Шимолий Америкадан, кеча эса Марказий Осиё мамлакатларидан бири билан суҳбат бўлди», – дея Шереметнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УНИАН ахборот агентлиги.

Шереметнинг аниқлик киритишича, бунда гап Канада ва Ўзбекистон ҳақида бормоқда, ушбу мамлакатларнинг вакиллари билан музокаралар июль ойидаёқ олиб борилган.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу мамлакатлар билан эркин савдо ҳудуди йил давомида ташкил этилиши мумкин, чунки Россия билан товар айирбошлаш ҳажми қисқариб бораётган ҳозирги шароитда Украина маҳсулотлари учун хорижий истеъмол бозорларини топиш биринчи галдаги вазифа ҳисобланади.

Украина 27 июнь куни Европа Иттифоқига қўшилиш ҳақидаги якуний битимни имзолади, бунда эркин савдо ҳудудларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Украина президенти Пётр Порошенко маъмурияти ушбу қарор йил охирига қадар ратификация қилинишига умид қилмоқда.


Manba: anons.uz
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 795 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]