Главная » 2012 » Март » 13 » ULUG'BEK RAXMATULLAYEV BILAN SUHBAT
12:37
ULUG'BEK RAXMATULLAYEV BILAN SUHBAT
Танилиш осон,
бироқ халқ
кўнглидан жой
олиш қийин.
Саҳифамизнинг
бугунгимеҳмони
шундай мураккаб
ишнинг
уддасидан чиқди.
Тинимсиз
ҳаракатларининг
самарасиўлароқ
санъатда ўз
ўрнини топди.
Ушбу
саҳифамиздаги
савол-жавоблар
орқалиунинг
ҳаётий қарашлари
ва
атрофдагиларга
бўлган
муносабатини
билишгаҳаракат
қилдик.


1. Санъат
борасида билими
бўлмай туриб, шу
соҳада юрганларга
қандай
муносабатдасиз?

— Санъаткор
биринчи навбатда
устоз кўриши керак.
Гарчи ўзимнинг ҳам
бу соҳада дипломим
бўлмаса-да, касбим
бўйича етарлича
билимга эгаман.
2. Қай пайтларда
китоб ўқишга
эҳтиёж сезасиз?

— Кўпинча дам
олаётганимда.
Гастроль
сафарларида ҳам
ўзим билан китоб
олиб юраман.
3. Кибр, ғурур,
қайсарлик...
Буларнинг қай
бири сизда бор?

— Менимча, ғурур.
Чунки эркаклик
ғуруримни сақлашга
ҳаракат қиламан.
Кибрли одамларни
эса кўрарга кўзим
йўқ.
4. Улуғбек
Раҳматуллаев
бўлиб
танилишингизда
кимнингмеҳнати
катта деб
ҳисоблайсиз?

— Ота-онамнинг
дуолари ёрдам
берган ва, албатта,
устозим Фаррух
Бадалбоевнинг
меҳнати катта бўлган.
5. Жингалак
сочларингиздан
нимаучун воз
кечгансиз?

— (кулади)
Тўғрисини айтсам,
сочимни турли хил
турмаклатаверганим
данборган сари
жингалаклиги
йўқоляпти. Бунинг
устига, ҳар доим бир
хил имижда юриш
санъаткорга хос
эмас.
6. Дўст танлашда
биринчи ўринда
нимага эътибор
қаратасиз?

— Бугун кимнидир
дўстим дейишга
қўрқиб қолганман.
Чунки дўст деб
билганларим керак
пайтда панд бериб,
умуман кутмаган
инсонларим менга
ёрдам қўлини
чўзишган.
Назаримда, дўстлик
манфаат ва талаблар
устига қурилмаслиги
керак.
7. Бир кунда неча
соат интернетда
ўтирасиз?

— Жами 1 соат бўлса
керак.
8. Ҳаракатда —
баракат ёхуд
тақдирга
битилганидан
ортиғи
бўлмайди...

— Ҳаракатда —
баракат!
9. Вақтни
бошқариш
имконияти
бўлганда, неча
ёшда бўлиб
қолишни
истардингиз?

— Мактаб
даврларимга қайтган
бўлардим.
10. Сўнги бор
қайси
ҳамкасбингизнинг
концертида
меҳмон
бўлдингиз?

— Сўнгги пайтларда
меҳмон сифатида
эмас, дуэтдош бўлиб
иштирокэтяпман.
Охирги марта
Озодбек
Назарбековнинг,
ЖасурУмиров
ҳамда Райҳоннинг
концертини томоша
қилдим. Дарвоқе,
дўстим Ботир
Қодировнинг
концертига бора
олмаганимдан жуда
афсусдаман.
11. Оиланинг
мустаҳкам
бўлишида ким
масъул деб
ўйлайсиз?

— Аввало эркак
киши. Қачонки, эркак
киши оилада ўз
вазифасини,
бурчини,
масъулиятини тўлиқ
хис қилар экан,
демак ўша оила
мустаҳкам бўлади.
12. Йигирма
йилдан кейин
Улуғбек
Раҳматуллаевни
қандайтасаввур
қиласиз?

— Ҳатто эртага
қандай бўлишимни
тасаввур
қилолмайман.
Бугунгиданяхшироқ
бўлсам керак (кулиб)
.
13. Муҳаббат – бу...
— Топиш қийин ва
йўқотиш осон бўлган
неъмат.Энг
асосийси, у ҳаммага
ҳам насиб
этавермайди.
Юрагимдашу туйғу
борлигига шукр
қиламан.
14. Қандай
ҳолатлардан
саросимагатушиб
қоласиз?

— Кутмаган
инсонларимдан
ёлғон,туҳмат гаплар
эшитсам. Бироқ
сўнги пайтларда
бундай
нохушликларга
эътиборсизман.
15. Танилиш ёки
тан олиниш...

— Танилиш осон, тан
олиниш мушкул.
16. Футболга
муносабатингиз?

— Жудаям
қизиқаман. Лекин
ҳамма ўйинни
томоша қилишга вақт
етмайди.
17. Ташқаридан
ўта романтик
кўринасиз.
Аслида-чи?

— Романтик
бўлмаган ижодкор,
ижодкор эмас.
18. “Ҳамма
нарсанинг давоси

— вақт”,
дейишади.
Қўшиласизми?
— Албатта.
19. Бир даврада
сизга ёқмайдиган
мавзуда суҳбат
боряпти, дейлик...

— Ўрнимдан туриб
чиқиб кетаман ва
ўша ердагиларга ўз
муносабатимни
сездиришгаҳаракат
қиламан. Очиғини
айтсам, бундай
ходисалар жуда кўп
юз беради.
20. “Турмуш
қурганидан сўнг
Улуғбекнинг
ижодигуркираб
кетди”
дейдиганларга
қандай қарайсиз?

— Бўлиши мумкин.
Муҳими,
гуркираяпти.
20+1
1. Нима учун
репертуарингизда
турмуш
ўртоғингизга
аталганқўшиқ
йўқ?

— Ҳали тунларини
бедор ўтказиб мени
катта қилган, оқ
ювиб, оқ тараган,
қоқилганимда тиргак
бўлган онам учун
қўшиқ куйлаганим
йўғ-у! Чунки улар
учун шунчаки
куйлолмайман. Онам
ва турмуш ўртоғимга
атабқўшиқ куйлаш
режамда бор.
Журналист
хулосаси
Улуғбекнинг
ўрганишгаарзигулик
жиҳатлари кўп экан.
У билан суҳбатлаша
туриб, фалсафий
китоб ўқигандек
бўласиз. Фақат
одамларга нисбатан
ишончсизлигини
бартарафэтса, янада
яхши бўларди.
Категория: MASHXURLAR XAYOTI | Просмотров: 866 | Добавил: DAVRON
Всего комментариев: 171 2 »
09:09
IJODIGA ZAFARLAR
06:11
omad
06:11
omad
06:11
omad
06:11
omad
06:11
omad
06:11
omad
04:25
malumot un s
04:25
z6r
04:24
omad
1-10 11-17
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]