08:08 “Уммон” вакили Жаҳонгир Позилжоновнинг янги клипида гуммачилик қилди | |
“Божалар” гуруҳи Жаҳонгир Позилжонов “Жамшид” номли ҳазил-қўшиғига клип суратга олди. Клипни MyTube хизмати орқали томоша қилиш мумкин. Клип воқеалари 2032 йилда содир бўлади, унда “Божалар” гуруҳининг қариб қолган ижодкорларини кўриш мумкин. Шунингдек, клипда хонанда Шоҳруҳхон, “Уммон” гуруҳи йигитлари ҳам (улардан бири оператор ёрдамчиси, яна бири эса гуммачи бўлади) соч-соқоли оқарган кўринишда намоён бўлган. Оҳанги ва услуби хонанда Камолиддин Раҳимовнинг “Наргиз” қўшиғига тақлидга ўхшаб кетадиган “Жамшид” қўшиғида Жаҳонгир Позилжонов айнан кимлиги маълум қилинмаган, бироқ улфатпараст йигит ҳақида куйлаган. Авваллари асосан қизларга атаб қўшиқ куйлаган “Божалар” гуруҳи бу сафар нима учун бир йигитга бағишлаб қўшиқ куйлагани сабаби маълум эмас. “Жамшид” қўшиғи ва унинг клипи омма томонидан турлича кутиб олинган. Хусусан, Popcorn.uz нашрида аксарият ўқувчилар Жаҳонгир Позилжонов бошчилигидаги ижодий гуруҳнинг ушбу ишига “қойил қолишган” бўлса, фойдаланувчилардан бири клипни “яна бир бачканалик” деб таърифлаган.
Manba: KUN.UZ | |
Категория: Shou biznes | Просмотров: 5379 | |
Всего комментариев: 0 | |