Главная » 2011 » Декабрь » 12 » “Уздиёр”чилар уйланяпти...ми?
10:26
“Уздиёр”чилар уйланяпти...ми?

Айни кунда “Уздиёр” гуруҳи йигитлари янги “Беғуборим” номли қўшиғига ишланган видеоклипни томошабинлар эътиборига ҳавола этмоқда. Ушбу гуруҳ йигитлари Жалол ва Баҳром ҳақида эса ажойиб хабар тарқалган. Улар уйланаётганмиш…

— Уйланаётган Жалол эмас, мен. Бундай режам борлигини ҳатто яқин дўстларимга ҳам айтиб улгурмагандим. Сизлар қаердан хабар топтингиз? — дейди Баҳром ҳайрат билан. Гарчи тўй ташвишлари билан оввора бўлса-да, гуруҳ вакиллари ижоддан тўхтаб қолишгани йўқ. Куни кеча рус тилидаги янги “Мама” номли қўшиқни ёзиб тугатишди. Маълум бўлишича, ушбу тарона “Уздиёр”чиларнинг оналарига аталган экан. Балки улар тўй олди қўшиқ орқали оналарининг оқ фотиҳасини олишаётгандир? Режага кўра, мазкур қўшиққа олинажак клипда уларнинг оналари ҳам иштирок этишлари кутилмоқда.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Shou biznes | Просмотров: 650 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 2
00:12
Omad
00:12
Tanimiman
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]