01:40 ВЕНГЕРЛАР ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯДАН НОРОЗИ | |
венгрияликлар 1 январдан эътиборан кучга кирган янги конститутциядан норози бўлиб Будапештда намойиш ўтказди. Намойишчилар Опера театри биноси ёнида йиғилишди. Худди шу пайт бинода янги конституция қабул қилинишига бағишланган тантана ўтказилаётган эди. Намойишчилар тантанага ташриф буюрган вазирлар ва ҳукумат раҳбарига ўз норозиликларини етказиш мақсадида бор овозлари билан бақиришди. Танқидчиларининг фикрича, бош вазир Виктор Орбан миллий тикланиш тимсоли деб атаётганига қарамай, янги конституция демократия тамойилларига зиддир. Ҳукумат ушбу конституция ёрдамида суд тизими, Марказий банк, диний тузилмалар ва оммавий ахборот воситалари устидан назоратни қўлга олмоқчи. ЕИ ва АҚШ Венгрия ҳукуматига мурожаат қилиб, конституцияни кўриб чиқишган чақирган. Венгрия ҳукумати ушбу чақириқларга қулоқ солиши керак, акс ҳолда ЕИ ва Халқаро валюта жамғармаси кредитларидан маҳрум бўлиши мумкин. Айни пайтда Венгрия иқтисодиёти рецессия ёқасида турибди | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 602 | |
Всего комментариев: 8 | |
| |