14:50 «Википедия» онлайн-энциклопедияси учун хайрия йиғиш кампанияси кеча якунланди. | |
«Википедия» онлайн-энциклопедияси учун хайрия йиғиш кампанияси кеча якунланди. Ушбу тадбирни ўтказган Wikimedia Foundation нотижорат ташкилотининг маълум қилишича, кампания давомида 20 миллион доллар йиғилган.
Кампания ноябрь ойида бошланган эди. Биринчилардан бўлиб Google асосчиси Сергей Брин ва унинг рафиқаси «Википедия» учун 500 минг доллар хайрия қилди. Худди шундай тадбир илк бор 2003 йилда ўтказилган эди, йилдан-йилга хайрия миқдори ортиб бормоқда. «Бизнинг модель аъло даражада ишламоқда», – дейди Wikimedia Foundation раҳбари Сью Гарднер. 15 январь куни «Википедия» энциклопедиясига 11 йил тўлади. Мазкур энциклопедия учун мақолаларни интернет фойдаланувчиларининг ўзлари ёзишади. Айни пайтда «Википедия»да 282 тилда 20 миллиондан ортиқ материал бор. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 558 | |
Всего комментариев: 1 | |||||
| |||||