Главная » 2014 » Август » 12 » Ўхшаш тақдирлар ёхуд футбол тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар
12:38
Ўхшаш тақдирлар ёхуд футбол тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар
Футбол ишқибозларининг эътиборини ҳикоямизнинг энг сўнгги чизгиларига, нафақат 1979 йилда бизнинг “Пахтакор” билан юз берган бахтсизликка, балки, Ер юзининг турли бурчакларида бошқа футбол жамоалари билан содир бўлган бахтсизликларга қаратмоқчимиз. Улар ҳам худди бизнинг “Пахтакор” каби ўзларининг севимли касбларига содиқ эди ва тақдири уларнинг пешонасига ҳам айнан тошкентликларники каби ана шундай фожиали интиҳо битди... Улар ҳам худди бизникилар каби авиаҳалокатда ҳалок бўлишди. Улар турли ҳолатларда, баъзилари ўз ҳаво кемаларининг фазога кўтарилиш чоғида, баъзилари парвозда, яна бошқалари эса манзилга қўнар чоғида...

Сайёрамиз халқлари ҳаётининг ушбу фожиали саҳифаларини хотирадан ўчириб бўлмайди. Чунки, ўша жамоалар мухлислари абадийдир, улар ҳақидаги маълумотлар авлоддан-авлодга ўтади, уларнинг яқинлари ва қариндош-уруғлари яшашда давом этади ва уларни – “Коинот биринчилигининг абадий ўйинчилари”ни доимо хотирлашади.

Қўлимда Владимир Сафаровнинг «ХОТИРАЛАР ҚАНОТИ: «Пахтакор-79» авиаҳалокатининг ҳужжатли хроникаси» китоби. Унинг 253- саҳифасида ушбу мақоланинг номланишига асос бўлган бўлим бошланади.

Ҳикоямизни 1949 йилдан бошлаймиз.

«Италиядаги мотам».

4 май куни «Торино» клуби Лиссабондан, «Бенфика» билан бўлиб ўтган ўйиндан қайтаётган эди. Об-ҳаво ёмғирли, чор атроф туман эди. Самолёт бортидаги 31 йўловчининг 18 нафари Турин жамоасининг футболчилари бўлиб, уларнинг 10 нафари Италия миллий терма жамоасининг аъзолари эди. «FIAT G-121 CP» самолёти транзит билан Миланга учаётган эди. Аммо ёмон об-ҳаво туфайли экипаж ҳаво кемасини тўғри Туринга йўналтиришга қарор қилади. Бироқ, бу ерда ҳам уларни даҳшатли об-ҳаво кутарди. Қўниш чоғида кўринишнинг ёмонлиги оқибатида (у пайтларда самолётларда автопилот режими мавжуд бўлмаган – муаллиф) учувчи жойни аниқлай олмаган ва маҳаллий вақт билан соат 17.04да чап консоли (балкаси) Суперга черковини ўраб турган деворга тегади. Самолёт инерция туфайли бурилиб, бошқарувни йўқотади ва катта тезликда ерга урилади. Бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлади.

Италия миллий мотамга ботади. Ҳалок бўлганларни 6 май куни дафн этишади
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 951 | Добавил: =KULdirGICH=
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]