Главная » 2015 » Февраль » 17 » «Ўзавтойўл» ДАК 536 дона қурилиш техникаси сотиб олди
17:02
«Ўзавтойўл» ДАК 536 дона қурилиш техникаси сотиб олди

2014 йил мобайнида «Ўзавтойўл» ДАК 536 дона замонавий қурилиш техникаси сотиб олган. 310 дона техник жиҳозлар Ўзбекистон йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 118 таси лизинг шартномалари бўйича, 108 таси эса банк кредитлари ҳисобидан харид қилинган.

Маълум қилинишича, харид қилинган йўл-қурилиш техникаси Ўзбекистонда фаолият юритаётган қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган. Хусусан, МАN русумидаги 113та самосвал ва 38та йўл-комбинацияланган машиналари, ISUZU русумидаги 32та автогудронатор ва 14та автокран, HEW-Holland савдо белгиси остида ишлаб чиқарилувчи 29та экскаватор-юкортгичлар шулар жумласидандир.

 

 

Прикрепления: Rasm 1
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 2183 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 1
17:02
Manba:  KUN.UZ
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]