Главная » 2012 » Сентябрь » 12 » Ўзбек саҳнасининг бағри кенг, энди Ҳалима ҳам қўшиқ куйламоқчи
00:17
Ўзбек саҳнасининг бағри кенг, энди Ҳалима ҳам қўшиқ куйламоқчи
"Мирзо” театри аъзоси Ҳалима Ибрагимова ўз ижодида янги бурулиш ясади. Гап шундаки, энди у ўзини хонандаликда синаб кўрмоқчи. Бу хабарга аниқлик киритиш учун Ҳалимага мурожаат этдик. Ҳалима Ибрагимова: — Аслида хонандаликни яхши кўраман. Кўпгина хонандаларнинг ўзимга ёққан қўшиғини шунчаки шахсий архивим учун куйлаб кўрадиган одатим ҳам бор. Энди эса ўзим қўшиқ куйлашга аҳд қилдим. Бу соҳада ҳам омадим кулиб, қўшиқларим ўз тингловчисини топади, деган умиддаман. Ҳалима ўзининг илк қўшиғини бастакор ва шоира Шаҳноз билан ҳамкорликда яратди. "Лайломасман” деб номланган қўшиқ ҳажвий йўналишда бўлиб, тез кунларда унга клипмейкер Наримон Султонхўжаев клип суратга олишни бошлайди.
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 649 | Добавил: celebrity_girl
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]