22:53 Ўзбекистонда ҳар йили 1 миллион дона уяли телефон чиқарилади | |
2018 йилгача Ўзбекистон мобил телефонлар ишлаб чиқаришни 1 миллион донага етказмоқчи. Ишлаб чиқаришни ошириш босқичма-босқич амалга оширилади, дея хабар беради Podrobno нашри. Жорий йилнинг якунига қадар мамлакатда 400 минг дона уяли телефонлар ишлаб чиқарилиши белгиланган. 2015 йилда уларнинг сони 550 мингтани, 2016 йилда 700 мингтани ва ниҳоят 2018 йилда 1 миллион донани ташкил қилади. Натижада 2018 йилда телефонлар ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилга нисбатан 3,9 баробар ошади. Ҳозирда мамлакатимизда уяли телефонларни ишлаб чиқариш билан маҳаллий Artel ва Хитойнинг ZTE компаниялари шуғулланади. Иккала компания смартфонларнинг замонавий турларини ўзлаштириш ҳисобига яқин келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Manba: Darakchi.uz | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 558 | |
Всего комментариев: 0 | |