Главная » 2014 » Август » 8 » Ўзбекистонлик олимлар глаукома касаллигини даволаш усулини кашф қилишди
09:10
Ўзбекистонлик олимлар глаукома касаллигини даволаш усулини кашф қилишди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти мутахассислари туғма глаукомани хирургик даволаш усулини ихтиро қилишди. Бу ҳақда uz24.uz сайти хабар беради.

Ушбу ихтиро минглаб беморларга, хусусан болаларга кўз нурини қайтариш имконини беради. Бунда туғма глаукомани хирургик даволаш усули таклиф қилинган. Натижада, операция енгиллаштирилиб, уни амалга ошириш имкониятлари кўпаяди, жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлар, рецидивлар камайишига сабаб бўлади.

Ботир Бузруков, Оксана Левченко ҳамда Юлдуз Ҳамроевалар томонидан қилинган ушбу ихтирога IAP 04890 рақамли давлат патенти берилди.


Прикрепления: Rasm 1
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 991 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]