Главная » 2011 » Сентябрь » 28 » Ўзга сайёраликларга ишонадиган «Коинот гўзали»
12:44
Ўзга сайёраликларга ишонадиган «Коинот гўзали»





Яқинда Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида энг нуфузли гўзаллик танлови — «Коинот



гўзали»нинг финал босқичи ўтказилганидан хабарингиз бор. Финалнинг 1-босқичида ҳакамлар дастлабки беллашувлар вақтида сараланган 15 нафар соҳибжамолнинг исмини эълон қилишди. Улар Франция, Косово, Колумбия, Хитой, Ангола, Австралия, Пуэрто-Рико, Бразилия, Нидерландия, АҚШ, Украина, Панама, Коста-Рика, Португалия, Филлипин ва Венесуэла вакиллари эди. 2-босқичда уларнинг ҳар бири чўмилиш кийимини намойиш этишди. Сўнг ҳакамлар томонидан сараланган 10 гўзал базмларда кийиладиган либосларда саҳнага чиқиб, мусобақани давом эттиришди. Шундан кейин 5 номзод қолди (Филиппин, Хитой, Бразилия, Ангола ва Украина). Ҳакамлар улардан «оғзаки имтиҳон» олиб, ғолибни аниқлашди. 

Танишинг: «Коинот гўзали-2011»

«Коинот гўзали-2011» тожи анголалик қора танли гўзал — Лейла Лопесга насиб этди. Тарихда биринчи марта бош соврин анголалик қора танли гўзалга берилди. Унинг бошига тантанали равишда оқ ва сариқ тилладан ясалган, 1000 дан ортиқ қимматбаҳо тошлар (баҳоси 120 минг доллар турадиган) билан безатилган тож кийдиришди. Шунингдек, Нью-Йоркдан уйли ҳам бўлди. Тождан ташқари танлов ғолибаси чорак миллион долларлик совға-саломлар ва пул мукофотларига ҳам эга бўлади. Шунингдек, Нью-Йорк академиясида бепул таҳсил олиш имконига ва мода бизнесида ишлашга бир йиллик шартномага ҳам эга бўлади. Энди Лейла Лопеснинг йил давомидаги асосий «иши» дунё бўйлаб хайрия акциялари ва реклама кампанияларида иштирок этишдан иборат бўлади.

Келинг, танлов ғолибаси билан яқиндан танишамиз. Анголалик Лейла Лопес 1986 йил 26 февралда Бенгела шаҳрида туғилган. Ўтган йилнинг декабрида Лейла 21 рақибасини ортда қолдириб, «Ангола гўзали-2011» ғолибаси бўлди ва «Коинот гўзали» танловида қатнашиш имкониятини қўлга киритди. Лейла Лопес Буюк Британияда менежерлик соҳаси бўйича таҳсил олади. Бўйи 179 см.

Дарвоқе, 2007-2008 йилларда ҳам «Коинот гўзали» айнан анголалик гўзаллар бўлганди: Микаэла Рейс (Ангола гўзали-2007) ва Леслиана Перейра (Ангола гўзали-2008).

Олдинги «Коинот гўзали» — Химена Навареттадан тожни қабул қилиб олар экан, Лопес шундай деди:

— Худога шукр. Аллоҳ мени қандай яратган бўлса, бундан буткул мамнунман ва ҳеч нимани ўзгартиришни истамасдим. Мен ўзимни биринчи навбатда ички гўзаллик насиб этган аёл деб биламан. Оиламдан жуда кўп ажойиб қоидаларни олдим ва бутун ҳаётим давомида уларга амал қилиш ниятидаман.

Иштирокчилар уч оддий саволга жавоб бериши керак бўлганда Лейла ўзга сайёраликлар борлигига ишонишини, эркак бўлгандан кўра аёл бўлиш минг марта яхши эканини таъкидлади. Шунингдек, «агар инсон бўлмаганимда капалак бўлишни истаган бўлардим, чунки улар энг чиройли жонзот, қолаверса, уча олади», деганди.

«Дунё гўзали» бўлиш учун…

Гўзаллик оламида иккита асосий танлов мавжуд: «Дунё гўзали» ва «Коинот гўзали».

• «Дунё гўзали» танловида қатнашиш учун бошланғич взнос: 8 000 доллар.

• Иштирокчиларга талаблар: танловда қатнашиш учун ҳар ким ўз мамлакатида миллий гўзаллик танловида ғолибликни қўлга киритиши, битта хорижий тилни билиши (яхшиси инглизчани), ёрқин ташқи кўриниш ва хулқ-атворга, обрў-эътиборга эга, киришимли, турмушга чиқмаган бўлиши, шунингдек, фарзандлари бўлмаслиги керак.

• Ёш чегараси: 17 дан 24 ёшгача. Бўй 172 см.дан паст бўлмаслиги лозим.

• Бош соврин: 280 000 доллар.

«Коинот гўзали» бўлиш учун…

• Иштирокчилар ўз мамлакатидаги асосий гўзаллик танловида ғолиб бўлиши керак.

• Аъзо бўлиш взноси: 3 000 доллар.

• Талаблар: худди «Дунё гўзали» танловидаги каби, фақат қизлар 18 ёшдан қабул қилинади ва бўй бўйича чегаралар йўқ, яъни бўйи узун бўлмаганлар ҳам қатнашиши мумкин.

• Бош соврин: 270 000 доллар.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 830 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 5
19:40
Ajoyib yangilik
17:10
omad
17:10
ok
17:10
omad
17:09
omad siuzga ajoyib yanglik
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]