Главная » 2014 » Апрель » 7 » Ўзгидромет: Ўзбекистонда қор 30 апрелда ҳам ёққан
21:56
Ўзгидромет: Ўзбекистонда қор 30 апрелда ҳам ёққан


Синоптиклар 7 апрел куни Тошкентга ёққан қорни шарҳлашди.

Ўзгидромет мутахассисларининг uz24.uz нашрига хабар беришича, “7 апрел куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво Россиянинг Поволожья туманларидан келган”.

”Қозоғистон жанубидан келаётган совуқ ҳаво ҳисобига Тошкент вилоятининг алоҳида туманларида соат 6 дан 11 гача қорга айланган ёмғир ёққан.

Апрелда қор ёғиши камёб ҳолат, бироқ ушбу ҳолатни ноёб деб ҳам бўлмайди.

Ўтган йиллардан бери Тошкентда қор 2011 йилнинг 3 апрелида ва 2005 йилнинг 5 ва 6 апрелида, ёмғирнинг қорга айланишининг энг кеч муддати Тошкентда 1989 йилнинг 30 апрелда қайд этилган”.


Manba: Darakchi.uz
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 466 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]