20:36 XAMDARDLIK BILDIRAMIZ | |
Ўлим хақ... Эртами-кечми борадиган манзилимиз аниқ. Фақат буни тан оламиз-у, аммо ҳис қилолмаймиз. 22 феврал куни кечки соат 19.00 лар атрофида халқимизнинг севимли актрисаси "Меҳробдан чаён” фильмининг бош қаҳрамони, севимли хонандамиз Райҳон Ғаниеванинг мехрибон онаси Тамара Шокирова бу олам билан хайрлашди. Айтишга осон... Райҳоннинг охирги концерт куни бу машъум воқеа содир бўлиши кўпчилик мухлисларини ҳам қалбини жароҳатлади. Сўнгги манзилга кузатиш маросимида иштирок этар эканман, бу ҳаёт билан кулиб хайрлашган севимли актрисамизнинг юзига қараб фарзандларидан рози бўлиб бу оламни тарк этганлигини пайқаш мумкин эди. Райҳонни ҳолатини эса тасвирлаб бериш жуда қийин. Ҳар доим дуо қилиб тугувчи онаси энди йўқ... Жаназага келаётганларнинг аксарияти бу хонадонга тўйларга келсак бўлмасмиди, деган ўкинч билан кетишди. Насиба Абдуллаева, Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Севара Назархон, Шоира Отабекова, Манзура, Каниза Муниса Ризаевалар Райҳонга суянч бўлишга ҳаракат қилишди. Омонат дунё... Сизу биздан қоладигани фақат эзгу иш ва яхшилик. Райҳонни таниганимдан буён онаси учун севимли фарзанд бўла олганига бир неча маротаба гувоҳи бўлганман. Барча юртдошларимиз номидан бу оилага чуқур таъзиямизни билдирамиз. Илоҳим, севимли актрисамизнинг жойлари жаннатда бўлсин. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: MASHXURLAR XAYOTI | Просмотров: 693 | |
Всего комментариев: 2 | |
| |