22:03 Yomon bo'ladi. Asossiz irim - sirimlar | |
- Сувга тупирма!- деди энаси унинг қилигини куриб. - Ёмон бўла¬ди, Болакай дарров буйсунди. Энаси уидан мамнун булиб бошини силаб қўйди. Мехри хола билмайди-ки, невараси унинг кўзини шамгалат килиб, «ёмон булишини» кутганча, такрор-такрор сувга тупириб, арикда термулади. Хеч кандай ёмон ходиса юз бермагач, бу ишдан хафсаласи пир булди. Халим бироз хадик, бироз қурқув ва кўпроқ қизиқиш билан энаси такиклаган «ёмон» бўлувчи ишларни атайин киларкан, хеч кандай ходиса юз бермаётганидан сунг унга ишонмай қўйди. Сурида оёгини осилтирганча нон кавшаётганди, Энаси: - Ушоклантирмасдан егин, тойчогим, ёмон бўлади, - деди бош силкиб. Халим унинг гапига парво килмай, бадтарроқ увоқлантирганча ея берди. Эна¬си тахдид билан хассасини диконглатиб келаётганини кўргач бу сафар узига «ёмон» бўлишини сезиб ура кочди. Болакайнинг тафаккури азиз неъмат булмиш нонни увол қилиш гунох хисобланишини купда англаб етмасди. Унинг назарида энаси бу гал хам шунчаки гaп орасида «ёмон булади»ни ишлатгандек эди. Ахир у ёмон булиши¬ни кутиб сувга тупирди, Супургини копток килди, мушукчани товуқкапа устидан ерга салто оттирди. Бир сафар копогон итлари Шарикни девордаги ари уясига яқин боғлади-да, тешикка лой чаплаб қўйди. Буннинг окибатида ажойиб томоша курди-ю, лекин ёмон бўлганини идрок кила билмади. Болакай бу ишлардан шундай хулосага келди: болалар кўнгилхушлик киладиган ўйинларни «ёмон булади», деб аташаркан. Кеча туш пайти теракка тирмашаётганини кўрган энаси: - Хой, қўзичогим, чумчуқ боласига тегма, ёмон булади, - деди одатдагидек. Халим бу сафар энасининг айтганини килиб уйга жимгина кириб кетди. Бола полапонларни олса эмас, энасининг айтганини килмаса бошида хасса уйнагани ёмон деб хисобларди. Шунинг учун энаси куринмай колиши билан теракдан иккита полапонни олиб тушди. Сунг уларни пана жойга беркитиб, узи бокмокчи булди. Бугун эрталаб караса, улар ўлиб колибди. Хеч ўйланмай Шарикка тортиқ килди. - Ол, Шарик, мен сени яхши кураман. Энди мениям яхши кўрасанми? Полапонларни паккос туширган ит, болага мийнатдорона караб қўйди. - Энди хадеб занжирингни шикирлатавермай жим ёт! Халим янги эрмак топиш учун хуштак чалганча кўчага отланди. Дарвоза ёнидаги стулда Рустамнинг энаси энаси билан бирга ўтиришган экан. - Х,алимжон, хуштак чалмагин, ёмон булади, - деди Рустамнинг энаси. - уйларингга уғри келади-я! - У дархол хуштак чалишни бас килди. Лекин, хёч ким кўрмайдиган жой топди-да, ўғрилар «эшитгунча» роса хуштак чалди. Кечки овкатдан сўнг хамма телевизор кўраётганда хам ховлига чикиб, эринмай роса хуштак чалди. Хамма уйкуга ётаётган махалда секин бориб, Шарикни занжирдан халос килди. Шундан сўнг энасининг ёнида кўрпага ётаркан, уйларига келадиган ўғриларни Ша¬рик «ушлаб олишини» кута бошлади. Хадеганда ўғри¬лар келавермагач ухлаб қолди. Эрталаб уйгонганида оиласидагиларнинг ташвишли юзларини курди-ю, шоша-пиша: - Ўғри қочиб кетдими? -деб сўради дадасидан. Унинг саволидан ажабланган катталар елка қисиб қўйишди. Нонуштадан сўнг кўчага чопиб чикқан Халим ўртоқларидан ғалати гan эшитди. Уларнинг ити Шарик тунги сменадан қайтиб келаёттан Рустам¬нинг дадасини роса талабди. Дўхтирлар Сарви холанинг пайпоқ тўқийдиган игнаси билан Қодир амакининг оёгини тикиб, боғлаб қўйишибди. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 936 | |
Всего комментариев: 1 | |||||
| |||||