Главная » 2012 » Сентябрь » 5 » Yosh bolani zo'rlagan O'zbekistonlik qotil bir umirga qamaldi!
18:20
Yosh bolani zo'rlagan O'zbekistonlik qotil bir umirga qamaldi!
Yosh bolani zo'rlagan O'zbekistonlik qotil bir umirga qamaldi! Россия Федерацияси Олий суди Санкт-Петербург шаҳар судининг ўзбекистонлик Озод Эрнапасовни 20 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги қарорини бекор
қилди. Шундан кейин суд ишни қайта кўриб чиқиб, 25 ёшли Эрнапасовни бир умрга қамаш тўғрисидаги тўхтамга келди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитасининг Санкт- Петербург бўйича Бош тергов бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилган. 2010 йилнинг 26 сентябрида Озод Эрнапасов Санкт- Петербургдаги Республика кўчаси 18-уйдаги хонадонлардан бирини таъмирлаётган бўлган. У хонадондаги 12 минг рублга тенг заргарлик буюмларини
ўғирлаб, ташқарига чиқади. Ҳовлида 10 ёшли бола билан танишиб, уни алдов йўли билан ўзи таъмирлаётган хонадонга олиб киради. У ерда болани дўппослаб, жинсий зўрлайди. Бола ёрдам сўраб бақираверганидан кейин унга бир неча бор пичоқ тиқади. Эрнапасов жиноят жойида қўлга олинади. Бола эса касалхонага олиб кетилаётганда вафот этади. Санкт-Петербург шаҳар суди Эрнапасовни РФ ЖКнинг 132-моддаси (14 ёшга тўлмаганларни жинсий зўрлаш), 105-моддаси
(бошқа жиноят изини яшириш мақсадида вояга етмаган болани ўлдириш) ва 158-моддаси (фуқарога катта миқдорда зарар етказган ўғирлик) бўйича айбдор деб топиб, шу йилнинг январида 20 йилга озодликдан маҳрум этган эди. Бироқ шаҳар прокуратураси ва РФ Тергов қўмитаси бу ҳукмни жуда юмшоқ деб топган. Суд Эрнапасов ишини қайта кўриб чиқиб, уни бир умрга қамашга қарор қилди.
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 923 | Добавил: celebrity_girl
Всего комментариев: 2
08:51
bunaqalarni osiw kerak
08:51
Juda yomon odam ekan
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]