Главная » 2011 » Октябрь » 16 » Жаҳонгир Аҳмедов «Хизмат доирасидан ташқарида»
19:24
Жаҳонгир Аҳмедов «Хизмат доирасидан ташқарида»

 
 
 
Режиссёр ижоддан чекинибди, деган ҳаёлга борманг. "Хизмат доирасидан ташқарида”, бу — янги саргузашт кинокомедиянинг номи...
 
 
Мазкур фильм бир йигит ва қиздан ташкил топган эстрада гуруҳи ҳаёти ҳақида сўз юритади. Фильм ҳаётий воқеаларга асосланган ҳолда суратга олинган. Кинокартина воқеаси бош қаҳрамонларнинг Самарқанд шаҳрига етиб боргунига қадар юз берадиган саргузаштлари орқали ривожланади. "Хизмат доирасидан ташқарида” кинокомедиясида эл суйган санъаткорлардан Матёқуб Матчонов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Хосият Хусанова, Шерзод Бин иштирок этган. Бош ролларни ким талқини қилганини эса фильм катта экранларга чиққанидан сўнг билиб оласиз. Жаҳонгир Аҳмедов бу сафар комедиянинг ёшларга яқинроқ кўринишидан фойдаланганини маълум қилди. Кинокартинани мусиқали комедия десак ҳам бўлади. Боиси, бош қаҳрамонлар, Даврон Эргашев, "Давр” гуруҳининг қўшиқларидан фойдаланилган. Фильмда жами еттита қўшиқ янграйди. Яна бир сирни очамиз: фильмда актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров ижросидаги қўшиқдан ҳам бахраманд бўласиз.
Категория: Shou biznes | Просмотров: 713 | Добавил: MR_ORIFJON
Всего комментариев: 4
19:09
Menga yoqmadi
21:52
бу жинни4а кино
23:13
P.s forumni qizig'i qolmabti nima qilib qöydila avvalgi versiya yahwi edi
23:12
Omad
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]