Главная » 2014 » Июль » 20 » Жанубий Кореядашаҳар марказигавертолёт қулади
04:09
Жанубий Кореядашаҳар марказигавертолёт қулади


17 июль куни Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳри марказида вертолёт қулади. Ушбу ҳалокат 5 кишининг умрига зомин бўлди.

Киодо нашрининг ёзишича, вертолёт одамлар яшовчи тумандаги йўлга қулаган.

Вертолёт бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлган, автобус бекатида турган мактаб ўқувчиси эса жароҳат олган.




Вертолёт 16 апрель куни Жанубий Корея соҳилларида ҳалокатга учраган “Севол” кемасининг бедарак йўқолган йўловчилари қидирув ишларидан қайтаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бортда 476 киши бўлган "Севол" йўловчи кемаси 16 апрел куни ҳалокатга учраган. Улардан 325 нафари Чежудо оролига саёҳатга отланган мактаб ўқувчилар эди. Сўнгги хабарларга кўра, 300 нафарга яқин киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб кишилар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Кема қулаши иши юзасидан 20 киши қўлга олинган. Шу қаторда, ҳалокатда омон қолган экипаж аъзолари ҳам.

Ушбу ҳалокат нафақат йўловчи ва кемадагиларнинг, балки унинг ташқарисидаги бир неча кишиларнинг ҳам ўлимига сабаб бўлди. Масалан, қутқарув ишлари давомида икки нафар ғаввос ҳалок бўлди, Севол кемасидан қутқариб олинган Жанубий Кореянинг Ансан шаҳри мактаб директори ўринбосари ўз жонига қасд қилган, у қутқариб қолинган йўловчилар турган Чиндо спорт зали яқинидаги қарағай дарахтига ўзини осган. Кема борт муҳандиси эса ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, аммо унинг ҳаётини шифокорлар сақлаб қолишди.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 633 | Добавил: MR_ORIFJON
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]