Главная » 2015 » Февраль » 3 » Жастин Тимберлейк ва Жессика Бил фарзанд кутишмоқда
07:49
Жастин Тимберлейк ва Жессика Бил фарзанд кутишмоқда

Кеча, 1 февраль куни машхур қўшиқчи Жастин Тимберлейк ўзининг 34 ёшини қарши олди. У ижтимоий тармоқлар орқали яқинлари, дўстлари ва албатта мухлисларидан минглаб табрикларни қарши олди. Шу билан бирга у Instagram’даги саҳифасида севгилиси Жессика Билнинг фарзанд кеутаётганини тасдиқловчи суратни ҳам мухлислари эътиборига ҳавола этган ва “биз хали унинг жинсини билмаймиз” деб изоҳ берган. Бу ҳақда spletnik.ru нашри хабар тарқатди.

Шу изоҳ орқали у кўпчиликни қизиқтириб келаётган саволга жавоб берган, десак муболаға қилмаган бўламиз. Маълумотларга кўра улар бўлажак фарзандларининг жинсини аниқлаб улгуришган. Чет эл оммавий ахборот воситаларининг фикрларига кўра, баҳор ойларида уларнинг жажжи қизалоқлари дунёга келар экан.

Эслатиб ўтамиз, уларнинг тўйлари 2012 йилнинг октябрь ойида Италияда бўлиб ўтган.

Прикрепления: Rasm 1 · Rasm 2 · Rasm 3
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 2376 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]