Главная » 2012 » Январь » 7 » ЖАСУР УМИРОВ: ДУБАЙДАГИ ОМАДИМ ШОХРУХХОННИ УЧРАТАНИМ!
17:26
ЖАСУР УМИРОВ: ДУБАЙДАГИ ОМАДИМ ШОХРУХХОННИ УЧРАТАНИМ!

 

Жасур Умиров ижодий гуруҳи, жумладан, админстратори Расулбек ҳамда барча хит қўшиқлари бастакори Зафар Қодиров билан биргаликда Дубай шаҳрида маданий ҳордиқ олиб қайтди. Таассуротларини сизлар билан қуйидагича бўлишади: -Дубайга 10 кунлик сафаримиз "сюрприз”ларга бой бўлди. Соҳилда ҳам чўмилдик, ҳам клип суратга олдик. Дунёдаги энг баланд бино - Бурж Халифа ва "куйловчи фаввора”лар бизни ҳайратландирди. 2012 йилни айнан шу бино олдида, яна шаҳарнинг қоқ марказида кутиб олиш бахти насиб этди. Бино баландлиги бўйлаб 15 дақиқа дақомида отилган мушакларни таърифлашга тил ожиз. Одамларнинг эса саноғи йўқ. Янги йилдан кейин Дубай Моллни айланиб юрганимизда, омад кулиб боқди. Биз "Қирол Хон”га рўбарў келдик. Ҳа, ўша севимли ҳинд киноюлдузини юзма- юз кўрдик. Зафарнинг қувончи ичига сиғмай, "Шохруххон биз сени севамиз!” деб инглиз тилида бақирди! Хон эса мийиғида кулиб, "Раҳмат”ини айтди. Маълумотларга қараганда, Шохрух Хон Янги Йилни оилавий тарзда Дубайдаги вилласида кутиб олиш учун салкам бир ойдан бери шу шаҳарда вақтини шодликда ўтказган. Биз айнан Дубайда бўлган чоғимизда Хоннинг Жумейраҳ Палмдаги ҳовлисини кўргандик. Дунёдаги энг гўзал сунъий оролча пальма шохи шаклида қурилган бўлиб, дунёдаги энг қиммат виллалар "шохча”лардан жой олган. Вилла соҳиблари жаҳоннинг турли нуқталаридаги энг баобрў шахслар, мусиқа, кино ва спорт юлдузларидир. Ҳиндистонда Шохрух Хонни учратиш амримаҳол, бироқ, БААдан, хусусан, Дубайда Болливуд юлдузини бемалол бўлмаса-да, бир бир учратиб қолишингиз мумкин. Балки, "Қирол Хон” Мумбайнинг ифлос кўчаларидан, гарчи Араб денгизи соҳилида уйи бўлса-да, ҳеч шинамлигини сезмаганидан Дубайжонга серқатновдир?! Нима бўлганда ҳам, ҳаёт давом этади, ҳар бир инсон ўз билганича яшамоқда!

Категория: Shou biznes | Просмотров: 751 | Добавил: -=BENOM=-
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]