18:46 Зиёда, Шохжаҳон ва Умиданинг фонограммасиз чиқиши | |
Ўзбек халқи қадимдан мардлигини майдонда кўрсатадиган, ошини ҳалоллаб ейдиган, ориятни ҳар нарсадан устун қўядиган халқ эканлиги тарихий манбалардан маълум. Вужудида ана шундай мардлик жўшиган ёш санъаткорларнинг кўплаб топилиши кишини ҳам қувонтиради, ҳам фахрлантиради! Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан "Terra Group” компанияси ва Ўзбекистон давлат консерваторияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган "Марди майдон!” – жонли ижродаги қўшиқлар фестивали доирасида бўлиб ўтган навбатдаги концерт иштирокчилари юқоридаги фикримизнинг нақадар ҳаққоний эканлигини исботлаб беришди. "Туркистон” саройида бўлиб ўтган навбатдаги концерт дастурида қуйидаги хонандалар иштирок этишди ва майдоннинг марди бўлишга хамин қадар ҳаракат қилиб, бунга қайсидир маънода эриша ҳам олишди: Моҳичеҳра Яхшибоева – "Араз” ва "Қарор”; Яшин Хўжамов – "Қизлар” ва "Лолахон”; Шоҳжаҳон Жўраев – "Яшнасин диллар” ва "Зебо”; Умида Хўжаева – "Сендадур кўнглим” ва "Сенда”; Зиёда Қобилова – "Ҳар сония” ва "Ўйнаганда жанон”; "Шод” гуруҳи – "Соғиндим дилдан” ва "Тошкентим онам” номли қўшиқлари билан иштирок этишди. Уларни қутлаб саҳнага чиқган элимиз ардоғидаги санъаткорларимиз Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров, Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқовлар фестиваль қатнашчиларига омад тилашди. Айниқса, Оролмирзо Сафаровнинг "Марди майдон!” фестивалини мадҳ этиб куйлаган (мазкур мадҳиянинг саҳнанинг ўзида яратилганини айтиб ўтиш жоиз) томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. Ҳатто, ҳофиз саҳнани тарк этганида ҳам қарсаклар тинимсиз давом этди. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 872 | |
Всего комментариев: 6 | |||||
| |||||