16:39 Златан Ибрагимович навбатдаги акробатик усулдаги голини урди (VIDEO) | |
Швециялик антиқа голлар ижрочиси Златан Ибрагимович ўзининг навбатдаги антиқа голини Франция олий дивизионининг 25 турида “Кан” жамоаси дарвозасига киритди. Бу воқеа ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ рўй берди ва бу вазиятда жарима майдончасида турган Златан ўзининг ўнг оёғини рақиб бошидан баландроққа кўтарди ва қанотдан баландлатиб узатилган тўпга тегиниб қўйиб, дарвозабонни доғда қолдирди. У бу голини ҳам ҳаддан ташқари мақтанчоқлик билан нишонлаган ва футболкасини ечиб бутун баданини қоплаган татиуровкаларни намойиш этган. Ҳакам эса, унга сариқ карточка намойиш этди. Ўйиннинг 40-дақиқасида Лавесси иккинчи голни киритган. Лекин иккинчи таймда парижликлар сафида уч ўйинчи алмаштириб бўлинганидан кейин, 2 нафар футболчи жароҳат олиб сафни тарк этди ҳамда 9 киши бўлиб қолган жамоа ўйиннинг охирги дақиқаларида иккита тўп ўтказиб юбориб, дурангга рози бўлишди. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 2598 | |
Всего комментариев: 1 | |
| |