21:17 Зонтнинг тарихи | |
Бизгача етиб келган, зонтларнинг энг қадимги суратларининг ёши 3000 йил. Зонтнинг "авторлик ҳуқуқлари”, эрамиздан аввалги 10 асрда оддий дурадгор-ишчи, ўз рафиқаси учун, "доимо ёнида бўлган, том”ни ясаб берган, Хитой фуқаросига тегишли.
Лекин, янгиликлар билан кўпинча бўладигандек, зонтлар бойларнинг зеб-зийнати сифатида тан олинди. Зонтлар, уларга бир вақтнинг ўзида қуёшдан ҳимоя бўлиб ҳам, эгасининг бойлигини кўрсатиб турувчи ўзига хос белги сифатида ҳам хизмат қилган.
Шундай қилиб, Сиам қироли, олтин ва олмос билан безатилган, 7 қуббали зонт тегида айланишни ёқтирган. Бирма қиролининг 24 қуббали зонти бор эди, бунинг учун ҳам, "24 зонтларнинг амири” деган ном олган. Зонт маданияти, хатто Африка мамлакатларида ҳам мавжуд бўлган, у ерда у тож билан тенг бўлиб, амирлик белгиси эди. Вақт ўтиши билан, зонт оддий халқ орасида ҳам, кенг тарқала бошлаган.
Шарқдан у Юнонистонга ҳам кўчиб борган, ундн сўнг римга, кейинчалик, ажойиб аёллар кружевали parasol (Қуёшдан сақловчи зонтлар) ўрта асрлар Европасида пайдо бўлган. Зонтлар омма орасида машҳурлигининг иккинчи тўлқини 18 асрларга тўғри келади, у пайтда зонтдан ёмғирдан бош пана сифатида фойдалана бошланган. Бу ғоя кишиларга шунчалик хуш келдики, кейинчалик зонтнинг бу вазифаси асосий вазифа бўлиб қолди.
Россияда зонтлар 18 аср охирларида пайдо бўлган. Улар мода, модистлар ва божка Париж кашфиётлари билан бирга келган. Бироқ, зонт Франциядан келганига қарамасдан, унинг французча талаффуз қилиниши — «парасоль» — Россияда оммалашмади (украиналиклар, мисол учун, зонтни «парасоля» дейдилар). Лингвистлар таъкидлашларича, бу предметнинг русча номи, 18 аср бошларидаги денгизчилар уставидан олинган. «Зондекъ» (голл. «zondec») – кемада, қуёшдан сақловчи соябон.
Бугун ундай зонтлар қизиқ туюлса ҳам, кашфиётчилар ҳаракатлари зое кетмади. Бугун зонт – юқори технологиялар буюми.
Улар энг замонавий материаллардан ишланиб, уларни устида нафақат дизайнерлар, балки инженерлар ҳам ишлайдилар. Йиғилувчи автомат зонтлар, фойдаланишда яна ҳам қулайроқ бўлмоқда. Лекин, маълум бўлишича. Техника қанчалик мураккаб бўлса, нозик томонлари ҳам шунчалик кўп бўлади. Шунинг учун ҳам, ҳасса-зонт ўз машҳурлигини йўқотмайди. Ҳасса-зонтнинг оддий ва ораста конструкцияси, 100 йилдан бери модадан қолишмайди. Ҳасса-зонти, нафақат чиройли, балки шу билан бирга қулай ҳам: сув, унинг қаттиқ ва яна ҳам думалоқроқ қуббасидан тез сирпаниб тушади, ва у тезроқ қурийди.
Бундан ташқари, у эгасининг дидини, башанглигини ва беғубор кайфиятини акс эттиради. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 788 | |
Всего комментариев: 65 | 1 2 3 ... 6 7 » | ||||
| |||||
1-10 11-20 21-30 ... 51-60 61-65 | |||||