Шаҳзода Матчонова ва Ситора Фармонова қирғизча «Ётоқхона» сериалида суратга тушди11 мартдан Қирғизистон «НТС» телекомпанияси ва Жамоатчилик биринчи каналида «Ётоқхона» (қирғизча «Жатакана», русча «Общага») номли янги миллий телесериал намойиш бошланади. 4 март куни Бишкекдаги «Октябрь» кинотеатрида премьера намойиши бўлиб ўтган сериалда ўзбекистонлик санъаткорлар ҳам суратга тушишган. Бу ҳақда бир қатор қирғиз интернет-нашрлари хабар бермоқда. |