Главная » 2014 » Ноябрь » 26 » Шаҳзода Матчонова ва Ситора Фармонова қирғизча «Ётоқхона» сериалида суратга тушди
11:42
Шаҳзода Матчонова ва Ситора Фармонова қирғизча «Ётоқхона» сериалида суратга тушди
11 мартдан Қирғизистон «НТС» телекомпанияси ва Жамоатчилик биринчи каналида «Ётоқхона» (қирғизча «Жатакана», русча «Общага») номли янги миллий телесериал намойиш бошланади. 4 март куни Бишкекдаги «Октябрь» кинотеатрида премьера намойиши бўлиб ўтган сериалда ўзбекистонлик санъаткорлар ҳам суратга тушишган. Бу ҳақда бир қатор қирғиз интернет-нашрлари хабар бермоқда.

Knews.Kg хабарига кўра, 25 қисмдан иборат сериал мелодрама жанрида бўлиб, олти талабанинг Бишкекдаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Унда бош ролларни қирғизистонлик хонанда Нурбек Савитахунов, актёрлар Саламат Алиев, Евгений Цой, Карина Адигамова, шунингдек, ўзбекистонлик актрисалар – Шаҳзода Матчонова ва Ситора Фармонова суратга тушишган.

Сериал креатив продюсери Комила Абдилнинг сўзларига кўра, у ўзининг ушбу ижодий иши билан Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳмкамлашга ҳисса қўшишни мақсад қилган. «2010 йилдаги фожеали воқеалардан сўнг менда шу оғир вақтларда кишиларни қўллаб-қувватлайдиган сериал яратиш фикри туғилди», – деди Абдил. Сериал тўрт ой давомида суратга олинган.

«Биз лойиҳага ўзбекистонлик актёрларни ҳам таклиф қилдик. Ўйлашимча, бу мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради», – деди бош роль ижрочиларидан бири Нурбек Савитахунов.

Limon.KG нашри маълумотларига кўра, сериал воқеалари олий маълумот олиш учун Ўшдан Бишкекка келган Тахмина исмли қиз атрофида содир бўлади. Қирғизистон пойтахтида у янги имкониятларни кўради, шунингдек, Чингиз исмли йигитни севиб қолади. Ёшлар севгисига етишиш учун кўплаб қийинчиликлардан ўтишга мажбур бўлишади.

Шаҳзода Матчонова сўнгги йилларда хусусий студиялар томонидан суратга олинган фильмларда энг кўп иштирок этадиган актрисалардан бири ҳисобланади. Илк бора 2007 йилда дебют қилган актриса 2009-2012 йиллар оралиғида «Қалбим ўғриси», «Сўнгги лаҳза», «Ўзимдан ўзимгача», «Сароб», «Эр бермоқ – жон бермоқ», «Қутқаринг, қарияпман», «Висол», «Осий банда», «Дунё» каби фильмларда суратга тушган.

2008 йилда суратга олинган «Хавфли бурилиш» фильмидан сўнг машҳур бўлиб кетган Ситора Фармонова ўтган давр мобайнида, «Умид», «Цунами-2», «Менинг акам бўйдоқ», шунингдек, Россия, Германия ва Қозоғистон кинематографлари томонидан суратга олинган «Байконур» фильмида суратга тушган. У, бундан ташқари, Shov-shuv.uz маълумотларига кўра, яккахон хонандалик фаолияти билан шуғулланади.
Категория: KINO YANGILIKLARI | Просмотров: 2314 | Добавил: =KULdirGICH=
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]